Анжелик Кербернинг мухлислари хурсанд бўлмоқда

Хотин-қизлар теннис уюшмаси – WTA томонидан АҚШда ўтаётган "BNP Paribas Open" турнирида учинчи давра баҳслари давом этмоқда.

Мусобақанинг учинчи даврасида германиялик Анжелик Кербер россиялик Наталья Вихлянцевани 3:6, 6:1, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа тўртинчи даврага йўл олган Кербер, энди Индиан-Уэллс шаҳрида беларуслик Арина Соболенкога қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!